Биз ҳақимизда – Fasad Peno Dekor
Меню
Меню
Меню
Биз ҳақимизда

Фасад Пено Декор, 2010 – йилда ташкил этилган бўлиб, меъморий ва дизайн ишлаб чиқариш корхонасидир ҳамда меъморий бинолар учун кенг миқёсдаги полистиролдан дизайн элементлари ишлаб чиқарувчисидир.

Бизнинг компаниямизда корхонанинг барқарорлигини таъминлайдиган ва сифати ва муддати учун жавобгар бўлган юқори малакали мутахассислар ишлайди.

Бизнинг фаолиятимиз иқтисодиётнинг барча соҳаларини ҳамда уларда полистиролнинг ҳар хил шаклларини қўллаш технологияларини ўз ичига олади.  Аммо биз учун энг асосийси ва энг қизиқарлиси – бу бино ва иншоотларнинг меъморий ва дизайн безакларини ишлаб чиқаришдир.

Бизнинг компаниямиз бир неча йиллардан бери фаолият олиб бормоқда,  бизнинг ишимиздан тўлиқ мамнун бўлган юзлаб мижозларимиз бор.  Бизнинг ташкилотимизда фақат ўз соҳасидаги ҳақиқий мутахассислар фаолият юритади ҳамда улар мижознинг турли хил дидлари бўйича режаларини амалга оширади.  Биз ҳар бир мижоз билан алоҳида ишлаймиз, шунинг учун ҳар бир бино тури учун мос элементларни танлаймиз.

Бизнинг мутахассисларимиз ўз ишининг усталаридир.  Биз товарлар ва хизматларни тарғиб қилишда,  фасад ва интерйерларни безашда,  ташқи реклама ишлаб чиқаришда ва дизайн йечимларини амалга оширишда пенопласт маҳсулотларидан фаол фойдаланадиган мижозларнинг ишончини қозондик.  Буюртмаларимиз истеъдодли дизайнерлар,  пенопластни кесувчи усталар,  ҳайкалтарошлар жамоаси томонидан амалга оширилади.  Улар тайёр йечимлар билан ишлайди ёки лойиҳани биринчи қадамдан бошлайди.  Агар сизда ўзингизнинг ички ва ташқи интерйер бўйича ўз тасаввурингиз бўлса,  бизнинг мутахассисларимиз сизнинг режангизни амалга оширишдан хурсанд бўлишади!

Биз ҳақимизда

Биз санъат даражасидаги ижодкорлик билан шуғулланамиз. Биз натижага сари интиламиз. Буларнинг бари ғоядан бошланади. Fasad Peno Dekor компанияси ижодий бошқарув, кенг фикрлаш ва ақлий моҳиятга ихтисослашган компаниядир. Биз мураккаб муаммоларга ғоявий ва ижодий ёндашувчи йетакчиларданмиз. Fasad Peno Dekor мижозлар билан доимий равишда уларнинг ҳоҳиш-истаклари ва эҳтиёжларига ҳизмат қилади ва ривожланиш стратегиялари сари интилади.

9
йиллик иш тажрибасига эга
15
дан зиёд малакали мутахассислар
260
дан зиёд бажарилган буюртмалар
2382
та мижозларимиз учун дамланган кофе

Ҳасанов Аббосхон

Тошкент Архитектура институти битирувчиси , 15 йиллик тажрибага эга юзлаб лойихалар муаллифи , Fasad Peno Dekor корхонаси таъсисчиси хамда директори.
«Архитектура иншоат ва биноларни ташқи безаги энг мухум ишлар қаторига киради. Бино фасад қисми худди инсон юзи сингари у ҳакда дастлабки таъсуротни уйғотади. Дастлабки таъсурот эса ҳар кандай ишнинг 50% ютуғидир!»
«Бизнинг мақсадимиз – шаҳарларимизни гўзал, бетакрор юзини яратиш»

Миразиз Хамидов Мирсобитович

Таъсисчи

Исроил Хамроев Вахобоевич

Цех бошкарувчи

Рахимов Орифжон Алимджанович

Менеджер

Эркинов Бегали Эркинович

Мутахассис

Саволларингиз борми?

Биз билан боғланинг

Видео

Барча мураккабликдаги дизайн лойиҳаларингизни амалга оширишда сизга ёрдам берамиз. Агарда керак бизнинг мутахассисларимиз дизйн яратишда ёрдам беришади.

Ҳамкорлар

Бизнинг алоқаларимиз

Манзил
Қорасарой 34, Олмазор тумани, Тошкент, Ўзбекистон.
Электрон почта info@penodekor.uz